Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Қоғозда бор, амалда йўқ ҳолат аниқланди


Қоровулбозор туман Ахборот-ресурс марказида ишловчи бир гуруҳ фуқаролар Қоровулбозор туман адлия бўлими бошлиғининг шахсий қабулида бўлиб, туман Ахборот-ресурс маркази тугатилганлиги, лекин уларга берилган огоҳлантириш хатида кўрсатилган қўшимча тўловлар тўланмай қолганлигидан норози бўлиб мурожаат қилишган.

Бўлим бошлиғи томонидан вазият ўрганиб чиқилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан туман Халқ таълими бўлимига тақдимнома киритилди. Натижада Меҳнат кодексининг 67-моддасида моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлар тўлаб берилиши ҳамда Ахборот-ресурс марказида ишлаган 9 нафар фуқаро фойдасига 23,5 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ундириб берилиши таъминланди.

М.Пўлатов,

Қоровулбозор туман адлия бўлими бошлиғи