Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Қонун устуворлиги – ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезонидир​.


Жорий йилнинг 13 февраль куни Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари биносида вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси ҳамда Ахборот технологиялари вазирлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида қонунчиликдаги янгиликларни кенг тарғиб қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини изчил ва самарали таъминлашда вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг фаол иштирокини таъминлаш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш юзасидан тарғибот тадбири ташкил қилинди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Баротов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сонли “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан маъруза қилинди.

Шунингдек, тадбир давомида вилоят ҳокимлиги аппарати бош мутахассиси У.Қўшшаев, ва Ахборот технологиялари вазирлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи А.Қудратовлар иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлашда замонавий ахборот технологиялари сўнги имкониятларини кенг жорий қилиш ва фойдаланиш, бу орқали бюрократик тўсиқларни янада қисқартирилиши, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг айрим ортиқча ваколатларини тегишли соҳага масъул идораларга ўтказилиши, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлиги янада оширилишини таъминлаш юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбир якунида вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасалардан иштирок этган юридик хизмат ходимлари ва бошқа масъул ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга, маърузачилар томонидан атрофлича жавоблар олишди.


Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими