Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Ер участкаларини ноқонуний ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш қонунда жавобгарлик бор!



Асосий Қомусимиз ҳисобланган Конституциясимизнинг 55-моддасига мувофиқ ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Демак, ер давлат муҳофазасида эканлигини инобатга олиб, ер участкаларини ноқонуний эгаллаб олиш мумкин эмаслигини ҳар бир шахс билиб олиши лозим.

Ер ҳоким қарорисиз (ёки бошқа ҳужжатсиз) эгаллаб олинса “ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш” деб ҳисобланиб, қонунда белигиланган жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Хусусан, мазкур қонунбузилишини содир этган шахслар дастлаб МЖтКга кўра, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, фуқаролар мансабдор шахсларга тегишли тартибда жарима солишга ёки маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, агар худди шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, Жиноят кодексига асосан белгиланган миқдорда жарима солишга ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

  • Фуқаро ва тадбиркорга қонуний, яъни ҳужжат асосида ажратилган ерни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш жараёнига ҳозирда ўзига хос тартиб белгиланган бўлиб, эндиликда Ҳукуматимизнинг 2019 йил 16 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан:
    ер участкасини олиб қўйишга зарурат туғилганда биринчи навбатда ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида ОАВ иштирокида очиқ муҳокама ўтказилади;
  • ҳокимлик ёки инвестор томонидан дастлабки ҳисоб-китоблар амалга оширилади, шунингдек, компенсация бериш учун етарли ресурслар мавжудлиги ўрганилади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ер участкаси олиб қўйилишидаги фойда ва харажатлар ўрганиб чиқилади, ресурслар етарли бўлганида ҳамда фойда ва харажатлардан устун келган тақдирда ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади. Ҳокимликлар ер участкаси олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга ваколатли эмас;
  • олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасидаги кўчмас мулклар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади;
  • ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида компенсация тури, миқдори ва бериш муддати келишилади ва ушбу келишув нотариал тартибда тасдиқланади;
  • ҳокимлик ёки инвестор томонидан мулкдорларга компенсация бериш ишлари амалга оширилади.

Айтиб ўтиш жоизки, Ҳукуматнинг 2019 йил 16 ноябридаги 911-сон қарорида ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойнинг ҳам қопланиши лозимлиги қайд этилган. Шуни унутмаслигимиз керакки, бунда компенсация фуқароларга қонуний тартибда тегишли бўлган ер участкаларидаги мулклар «снос»га тушганида, унда жойлашган ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар учун тўланади холос. Бошқа ҳар қандай ҳолатда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар учун компенсация тўланмайди. Яъни ер эгаллаб олинган ҳеч бир ҳолатда компенсация тўланмайди.

Агар фуқаро ёки тадбиркор ер участкасини ноқонуний, яъни ҳеч қандай ҳужжатсиз (ҳаттоки ёнидаги бўш турган “ҳеч кимга керак бўлмаган” ерни ҳам) эгаллаб олса, ушбу ер участкаси унинг розилигисиз олиб қўйилади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ҳоким қарори билан олиб қўйилади ва ундаги бино бузилиши таъминланади. Ноқонуний эгаллаб олинган ердаги бино учун компенсация берилмайди, аксинча қонунни бузган одам жаримага тортилади ва у ўз ҳисобидан ерни аввалги ҳолатига қайтариши шарт.

Жондор туман адлия бўлими бошлиғи У.Шеров