Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ҳуқуқий тарғибот - ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият асоси!


Барчамизга маълумки, мамлакатимизда олиб борилаётган барча ислоҳотлар замирида аввало инсон, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари ётади. Сўнгги йилларда инсон, унинг ҳуқуқи, эркинлиги, қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.


Лекин яратиб берилаётган бу имкониятлар, шарт-шароитлардан айрим фуқароларимиз хабардорсизлиги натижасида қонунбузилишларига йўл қўймоқдалар?

Хусусан, ҳозирда баъзи ҳудудларда айрим фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ёки ноқонуний ҳужжат асосида ажратилган ерларда ўзбошимчалик билан уй-жой ва турли қурилмалар қурилиши амалга оширилган. Ана шундай қонунбузилишлар натижасида ерларни эгаллаб олиши аҳоли жон бошига суғориладиган ерлар 24 фоизга (0,23 га дан 0,16 гача) камайганлигига олиб келди.


Бу каби ноқонуний ҳаракатларга қаътий равишда курашилмаса қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлаш, мамлакат озиқ овқат хавфсизлиги каби стратегик ўта муҳим масалалар ижтимоий портлашни келтириб чиқариши аниқ.


Қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда қонун талабларига қатъий амал қилишни таъминлаш мақсадида ҳудудий адлия органлари томонидан доимий равишда манзилли равишда тарғибот тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.







Жумладан, жорий йилнинг 14 февраль куни Қогон шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан Беруний, Туркистон, А.Қодирий МФЙлар, Қоровулбозор туман адлия бўлими ходимлари томонидан тумандаги Навбаҳор МФЙ, Олот туман адлия бўлими ходимлари томонидан тумандаги Баёт МФЙ, Қоракўл туман адлия бўлими ходимлари томонидан тумандаги Хўжалар МФЙ, Жондор туман адлия бўлими ходимлари томонидан тумандаги Болиоб МФЙ ҳудудларида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли учун манзилли тарғибот тадбирлари амалга оширилди.


Мазкур тарғибот тадбирларида фуқароларга ердан унумли фойдаланиш, ер умуммиллий бойлик эканлиги ва у давлат муҳофазасида эканлиги, қонунни бузган ҳолда ўзига тегишли бўлмаган ерда уй-жой қуриб олишнинг салбий оқибатлари, ер участкаларига эгалик қилиш тартиби ва қайси ҳолларда ер участкаларининг олиб қўйилиши ва компенсация тўлаб берилиши юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, фуқароларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоб берилиши таъминланди.

Қонунлар моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ва ижрочиларга ўз вақтида таъсирчан усулларда етказиш бўйича ташкил этиладиган бу каби тадбирлар аҳолининг қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасини ошириш билан бир қаторда жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими