Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ер-умуммиллий бойлигимиз!


Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ер муносабатларини тартибга солувчи қонунлар тизими ишлаб чиқилди ва уларни такомиллаштириш борасида муҳим ишлар амалга оширилди. Бу борадаги муносабатларни тартибга солишда Ўзбекистон Pеспубликасининг "Ер Кодекси” асосий меъёрий ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ер ресурсларидан фойдаланишда юридик ва жисмоний шахсларнинг барча ҳақ-ҳуқуқлари Конституциямиз билан кафолатланган. Умуммиллий бойлигимиз бўлган табиий заҳиралар – ер, ер ости ва ер усти бойликлари, сув ва ўсимлик дунёсидан оқилона фойдаланиш ҳамда эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Айниқса, ер ресурсларининг талон-тарож қилинишига йўл қўймаслик, тупроқ экологияси бузилишининг олдини олиш, экишлик майдонлари, яйловлар, томорқа ерларидан йил мавсумларида мақсадли фойдаланишни таъминлаш – аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришда муҳим омил ҳисобланади.

Шу кунларда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларнинг бузилаётганлиги ҳақидаги маълумотларни ўқиган, тез-тез қулоғимизга чалиниб турибди, аммо айрим фуқаролар орасида ерларни давлат эҳтиёжи учун олиб қўйиш, ўзбошимчалик билан қурилган уйларни бузишни айни бир хил жараён деб ҳисоблашмоқда. Аслида бундай эмас, бир фуқаронинг қонуний хужжатларга эга ер участкаси давлат эхтиёжлари учун олиб қўйилиши керак, бундай вақтда давлат ўша фуқаро рози бўлганидан сўнгина компенсация тўлаб беради. Фуқаро эса бу компенсацияга бошқа жойдан ер ёки бошқа тураржой сотиб олиши мумкин, кўриб турганингиздек ҳаммаси қонуний йўл билан амалга оширилади.

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш эса умуман бошқа масала бўлиб, бошқа бир фуқаро ҳеч қандай хужжатларсиз, тегишли давлат органларининг рухсатисиз ўзбошимчалик билан ўзи хохлаган жойдан, яъни давлатга тегишли ер майдонидан ўзбошимчалик билан иморат қуриб олади. У эгаллаб олган ернинг ҳам қурган иморатининг ҳам ҳеч қандай хужжатлари мавжуд эмас, бундай вазиятда албатта иморат ноқонуний қурилма ҳисобланиб бузиб ташланади. Бу ишлар ноқонуний ишга қўл урган шахснинг ҳисобидан амалга оширилиб, ерни яроқли ҳолга келтириш учун ҳаражатлар ҳам ундирилади. Ноқонуний қурилган турар-жой учун сарф қилинган харажатлар эса ҳеч қандай қоплаб берилмайди ҳамда ушбу ҳолат маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Ота-боболаримиз: "Оёғимиз остидаги Ер эмас – олтин хазина”, - деб таълим беришлари ҳам шундан. Шу боис, мамлакатимизда ерга бўлган муносабат мустақиллик йилларида давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. Демак, она заминимизни авайласак, шу оддий тупроқ бизнинг қадр-қимматимизни янада баланд кўтаради, ризқ-у насибамизни улуғ қилади.

Ҳар ишнинг қонуний бўлгани яхши албатта!


Олот туман адлия бўлими бошлиғи И.Чуллиев