Янгиликлар
Адлия бошқармасида Пешкў, Вобкент, Ромитан, Ғиждувон туман сув истеъмолчилари уюшмалари рўйхатдан ўтди.
Қишлоқ хўжалигида сувни бошқариш тизимини ва сув истеъмоли бўйича шартномавий муносабатларни янада такомиллаштириш, сув истеъмолчиларига кўрсатиладиган сув хўжалиги хизматларини ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг техник ҳолатини яхшилаш, сув ресурсларини оқилона бошқариш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2019 йилдаги "Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 982-сонли қарорига асосан Бухоро вилоят адлия бошқармасида уюшма ташкилий-ҳуқуқий шаклида “Peshko` tuman suv iste`molchilari uyushmasi”, “Vobkent tuman suv iste`molchilari uyushmasi”, “Romitan tuman suv iste`molchilari uyushmasi”, “G`ijduvon tuman suv iste`molchilari uyushmasi” нодавлат нотижорат ташкилотларии тегишли тумандаги сув истеъмолчилари уюшмалари негизида қайта ташкил этилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди.
Уларнинг асосий мақсади сув истеъмолчиларининг сувга доир муносабатлар соҳасидаги фаолиятларини мувофиқлаштиришга, сув обектларини ҳамкорликда бошқаришга ва улардан фойдаланишга кўмаклашиш, уларни ишчи ҳолатда сақлаш, шунингдек сув истеъмолчиларнинг умумий манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилишдан иборатдир.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи Ҳ.Ҳотамов