Янгиликлар
Ёшлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан учрашганида уларни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, ҳудудларда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашдек 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.
Шундан келиб чиқиб ҳар бир вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳокимларга ёшлар билан ишлаш бўйича алоҳида вазифаларни берган эди. Ушбу вазифанинг ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти юридик коллежи директори томонидан тизимдаги ёшлар ҳамда таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашув ташкил этилди.
Икки юзга яқин ёшлар иштирок этган мазкур тадбирда коллеж директори Т.Очилов ёшлар билан алоҳида ишлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлаб, уларни етук мутахассис ва юксак маънавиятли шахслар сифатида тарбиялаш, нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг балки, бутун мамлакатнинг ҳақиқий таянчи, кучи ва ифтихорига айлантириш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлигига алоғида тўталиб ўтди.
Учрашув очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўқувчилар ўзларини ўйлантираётган масалалар, қизиқтираётган саволларни ўртага ташлаб, етарлича жавоб олишди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими