Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Жойларда тарғибот тадбирлари давом этмоқда.


Аҳоли орасида “Ердан оқилона фойдаланиш”ни йўлга қўйиш мақсадида ҳудудий адлия органлари томонидан жойларда манзилли тарғибот тадбирлари авж олмоқда. Зеро халқимизнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларга намунали хизмат қилиш олдимизга қўйилган асосий вазифадир.

Шу боисдан адлия ходимлари томонидан телевидение, радио, босма ва электрон нашрлар орқали ҳамда маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, фуқароларга ердан унумли фойдаланиш, ер умуммиллий бойлик эканлиги ва у давлат муҳофазасида эканлиги, қонунни бузган ҳолда ўзига тегишли бўлмаган ерда уй-жой қуриб олишнинг салбий оқибатлари, ер участкаларига эгалик қилиш тартиби ва қайси ҳолларда ер участкаларининг олиб қўйилиши ва компенсация тўлаб берилиши юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда.








Хусусан, жорий йилнинг 18 февраль куни Қоровулбозор туман адлия булими томонидан тумандаги Тинчлик МФЙда, Қоракўл туман адлия бўлими томонидан Чекирчи МФЙда, Жондор туман адлия бўлими томонидан уйма-уй юриб, аҳолига ер қонунчилиги, ноқонуний қурилмаларнинг салбий оқибатлари, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйиш тартиби бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қонунлар моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ва ижрочиларга ўз вақтида таъсирчан усулларда етказиш бўйича ташкил этиладиган бу каби тадбирлар аҳолининг қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасини ошириш билан бир қаторда жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими