Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди.


Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 20 февраль куни Бухоро шаҳридаги Кўкалдош МФЙ ҳудудида аҳоли учун тарғибот тадбири бўлиб ўтди.


Мазкур тадбирда Шохи Ахсавий жомеъ масжиди имом хатиби Ф.Турсунов, Бухоро шаҳар Маънавият маркази, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси шаҳар бўлими ва ДСИ ходимлари бевосита иштирок этиб, тадбир давомида ер ажратиш тартиби, ерларни ноқонуний ўзлаштириб олганлик учун жавобгарлик масалалари ҳақида ҳамда тўй-ҳашамлар ўтказиш тартиби, миссионерлик ҳаракатлари ва уларнинг оқибатлари шунингдек, коррупцияга қарши курашиш масалалари ҳақида сўз юритилди.


Тадбир давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди ҳамда ўрганиш вақт талаб этадиган мурожаатлар эса адлия ходимлари томонидан назоратга олинди.


Бухоро шаҳар адлия бўлими