Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

“Оила табиби” бўлмиш асаларичилик учун яратилган қулайликлар.


Вақти келганда турли витаминларга кўп пул сарфлаймиз, иммунитетни мустаҳкамлаш ва умуман организм фаолиятини яхшилаш йўлини излаймиз. Бироқ нима учун одамлар табиат инъом этган неъматларга етарлича эътибор қаратишмайди? Асал — турли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун хизмат қилувчи ажойиб маҳсулот. Бундан ташқари, бу ширинликни диабетдан азият чекувчилар ҳам истеъмол қилиши мумкин.

Бугунги кунда дунё мамлакатларида асаларичилик соҳасини ривожлантиришга, асал маҳсулотларини етиштиришга бўлган эьтибор ва талаб кун сайин ортиб бормоқда. Айниқса, экологик тоза асал ишлаб чиқаришга бўлган эҳтиёж ниҳоятда юқори.

Хусусан, асаларичилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, тармоқда наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, асаларичилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини янада кўпайтириш, асални қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, асаларичилик соҳасидаги илғор тажрибаларни республикамизнинг барча ҳудудларида татбиқ этиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, 2017 йилнинг 16 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3327-сон Қарори шулар жумласидандир.

Қарор билан уюшманинг буюртманомасига асосан асаларичилик хўжаликларига асалари оилаларини асал йиғиш мавсуми давомида ўрмон фонди ерлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, тоғ ва тоғолди ҳудудлари, табиий пичанзор ва яйловлар ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланишга бепул берилиши,

2023 йилнинг 1 январигача наслли (маҳсулот) материаллар, асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар ва ускуналар, асалари уяларини ташиш учун махсус транспорт воситалари ва тиркамалар;

асалари касалликлари ва зараркунандаларига қарши қўлланиладиган ветеринария дори воситалари ва препаратлар, асалари уялари ишлаб чиқариш учун ёғоч ва зарур материаллар, пенополиуретан, уларга ёрдамчи ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлари, мумларда ва мум маҳсулотларини олиб келиш божхона тўловларидан озод этилиши назарда тутилганлиги тадбиркорларга жудаям қулай яратиб берди.

Давлат ўрмон қўмитаси давлат ўрмон фондидан жисмоний ва юридик шахсларга асалари уялари ва қутиларини жойлаштиришга участкалар ажратиши ҳақидаги имтиёзлар белгиланган бўлиб, бу эса асаларичиликни ривожлантириш учун жуда катта имкониятларни бермоқда.

Ҳозирги кунда асалари оилаларининг куз ва қиш ойларида асаларичиликда бажариладиган тадбирларни намунали ўтказиш, асалари оиласига етарли миқдорда озуқа қолдириш ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда келгуси 2020 йилга белгиланган вазифаларни бажариш бўйича астойдил ишлар олиб борилмоқдалар.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Н.Джураева