Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Адлия тадбиркорга дўст!


Адлия вазирлиги илк маротаба янгича ёндашув асосида Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси билан ҳамкорликда “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳасини амалга оширмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида тадбиркорларнинг фикрлари ва таклифларини ўрганиш орқали уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларини ҳал этиш, тадбиркорларнинг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, давлат хизматларини кўрсатиш тизими ҳамда мазкур соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришни амалга ошириш режалаштирилган.

Шу ўринда бир савол туғилади турли ташаббуслар ва лойиҳалар амалиётда ўзининг ижобий самарасини бермоқдами?

Бу саволга қуйидаги мурожаат орқали жавоб берсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан “Azia Trans Bukhara” МЧЖ раҳбари К.Рўзимуродованинг Ромитан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан шартнома шартларига асосан кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ундириб бериш юзасидан қилинган мурожаати ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам Ромитан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси-“Буюртмачи” ва “Azia Trans Bukhara” МЧЖ-“Юк ташувчи” ўртасида 2019 йилнинг 4 январь санасида 15/1-сонли транспортда юк ташиш шартномаси имзоланганлиги, 2019 йил 30 октябрда имзоланган икки томонлама далолатномага асосан Ромитан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг “Azia Trans Bukhara” МЧЖ фойдасига 178.454.339 сўм (бир юз етмиш саккиз миллион тўрт юз эллик тўрт минг уч юз ўттиз тўққиз) сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.

Ваҳоланки, юқоридаги шартноманинг 3.2-бандида “Буюртмачи” “Юк ташувчи”дан ҳар ойлик бажарилган ишлар учун шартноманинг 2.3-банди “е” қисмида назарда тутилган муддатларда тўлов счёти (ҳисоб фактура)олгандан сўнг 30 кун ичида аванс тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаб бериши лозимлиги кўрсатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 705-моддасида буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, адлия ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан Ромитан туманлараро иқтисодий судига “Azia Trans Bukhara” МЧЖ манфаатида иш ҳақи ва маънавий зарарни ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Натижада, суднинг 16.12.2019 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво аризани тўлиқ қаноатлантирилиб, Ромитан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан 178.454.339 сўм (бир юз етмиш саккиз миллион тўрт юз эллик тўрт минг уч юз ўттиз тўққиз) қарздорликни “Azia Trans Bukhara” МЧЖ фойдасига ундириш белгиланди.

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими