Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Адлия аралашгач


Қиш фасли давомида ёғингарчилик бўлиши табиий, бироқ ёғингарчиликнинг давомий келиши аҳоли учун бир қатор ноқулайликларни келтириб чиқаради. Тинимсиз ёмғир ёғиши натижасида нафақат қишлоқлар, балки айрим шаҳарларда ҳам аҳоли учун муаммоларни юзага келишига сабаб бўлади.

Бироқ об-ҳақонинг ноқулай келиши хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди. Хусусан, ширкат умумий мол-мулк, ширкатнинг ер участкаси ва мол-мулки белгиланган қоидалар, нормалар ҳамда стандартларга мувофиқ асралиши ва сақланишини таъминлаши. Айрим ширкат раҳбарлари эса ўз мажбуриятларини унутиб қўйишгани сабабли, фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Жумладан, Бухоро шаҳар, Пиридастгир кўчаси, 14/5-уй, 35-хонада яшовчи фуқаро З.Маттиева адлия бошқармасининг "Ишонч телефони"ги мурожаат қилиб, яшаб турган хонадонининг том қисмидан сув ўтаётганлигини сабабли уй-жойига зарар етганлигини маълум қилган.

Мурожаат жойига чиқиб Бухоро шаҳар "Истиқлол" хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ходимлари билан биргаликда ўрганилганда хонадоннинг том қисми лозим даражада таъмирланмаганлиги туфайли хонадонлар ичи ва уй йўлакларига зарар етганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, Бухоро шаҳар "Истиқлол" хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриб, уйнинг том қисмидаги ёмғир суви ўтадиган жойи "Полизол" материали билан таъмирлаб берилди ва хондонга етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилиши таъминланди.


Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Т.Азимов