Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

"Миллион дарахт экиш акцияси"да адлия ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.


Юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик кўкаламзорлаштириш ишларида барча давлат органлари ва ташкилотлар қатори адлия ходимлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Жумладан, "Миллион дарахт экиш акцияси"ни самарали ўтказиш мақсадида 20-25 февраль кунлари давомида 200 нафардан ортиқ адлия ходимлари томонидан эзгу ишга қўл уриш мақсадида вилоятдаги ҳар бир туман ва шаҳарда кўчат экиш ишлари амалга оширилди.





Маълумот учун, ушбу акциясининг мақсади — ўрмонларни кесиш ва иқлим ўзгариши таъсирига қарши курашиш, одамларни ихтиёрий равишда бирлаштириш орқали қулай атроф-муҳит яратиш, Ўзбекистонда дарахтларни кўпайтириш ва ўстириш масалаларига эътиборни жалб қилишдан иборатдир.


Акция доирасида ходимлар томонидан 446 туп мевали, 353 туп манзарали жами 799 туп кўчатлар экилди. Экилган кўчатларни вақтида суғорилиб, агротехника талаблари асосида парваришлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бугунги шаҳар қиёфасини яшнатиб турган манзарали дарахтларни асраб-авайлашга эътибор бериш долзарб вазифалардандир. Шу жиҳатдан олиб қараганда, уларни парваришлаш бўйича ҳам муҳим чоралар белгиланди.


Хўжалик фаолияти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи А.Давранов