Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Сайёр қабул муаммолар ечимига хизмат қилмоқда.


Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг 2020 йил I ва II чорагига мўлжалланган туман(шаҳар)ларда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвалига мувофиқ жорий йилнинг 25 февраль куни Пешку тумани, Қучоқ МФЙ, Қучоқ қишлоғи ҳудудида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.


100 га яқин фуқароларни қамраб олган мазкур сайёр қабулда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Рўзиев ва Пешку туман адлия бўлими ходимлари томонидан ер соҳасидаги қонунчиликлар, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис палаталарининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қўшма қарори, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш хамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилиш тартиби, мурожаатлар билан ишлашга қаратилган нормалар ҳақида қисқача тушунтириш берилди.



Қабул давомида иштирокчи фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар, ер ажратиш, пенсия, иш билан таъминлаш, ногиронлик тайинланиши юзасидан қилинган мурожаатлар қилиниб, мутахассислар томонидан аксарият мурожаатларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва ечими батафсил кўриб чиқиш талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олинди.


Тадбир якунида иштирокчиларга ер соҳасидаги бошқа қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан ҳамда адлия вазирлигининг телеграмм каналидаги “Ҳуқуқий ахборот” каналига уланиш, бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган “Advice.uz” портали ҳақида тайёрланган флаер ва буклетлар тарқатилиб, улар томонидан берилган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 


Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими етакчи маслаҳатчиси М.Музаффаров