Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

"Кўчат экинг, боғ яратинг"


Ҳадемай, баҳор келиб, юртимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошланади. Афсуски, айрим жойларда манзарали ва мевали дарахт экиш ўрнига, борини ҳам ўз манфаати йўлида беаёв кесиб фойдаланаётганлар учраб турибди. Оқибатда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси жиддий зарар кўрмоқда. Халқимизнинг “Бир туп дарахт кессанг, юз туп кўчат ўтқаз”, деган пурҳикмат нақли бежиз айтилмаган.

Ана шундай яшил дунёни яратишга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида жорий йилнинг 25 февраль куни "Миллион дарахт экиш" акцияси доирасида Вобкент туман адлия бўлими ходимлари ташаббуси билан "Вобкент" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган кўп қаватли биноларнинг атрофидаги ерларига манзарали ва мевали дарахтлар ўтказиш тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, туман Халқ депутатлари Кенгаши депутатлари, кўп қаватли биноларда яшовчи нуронийлар ва ҳудуддаги тижорат банклари ва мактаб ишчилари фаол қатнашдилар.

Акцияда 100 туб мевали ва манзарали дарахтлар қурилди. Шунингдек, ахолига ер тўғрисидаги, миграция ва одам савдоси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, ноқонуний қурилмалар қурмаслик ҳақида ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилиб, флаер ва буклетлар тарқатилди.

Бундай эзгу ишдан шу атрофда истиқомат қилувчи фуқаролар миннатдорчилигини уларнинг юз чеҳрасидан кўриб билиб олиш мумкин.


Вобкент туман адлия бўлими бошлиғи Ж.Қандов