Янгиликлар
“Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳига маҳорат дарси ўтилди.
Бухоро давлат университетида “Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳига адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ходимлари томонидан маҳорат дарси ўтилди.
Дарс давомида ёш ҳуқуқшуносларга адлия ходимлари томонидан "Street law" тарғибот тадбирларини ташкил қилиш амалиёти юзасидан, тадбир ўтказиш меҳанизми, қамраб олинадиган мавзу юзасидан ҳамда тадбирларда фойдаланиладиган кўргазмали тарқатма материалларининг турлари, тайёрлаш усуллари, уларнинг аҳамияти шунингдек, нотиқлик маданияти бўйича тушунчалар берилди.
Шунингдек, "Ёш ҳуқуқшунослар" тарғибот гуруҳи томонидан 2020 йилнинг I ва II чораклари давомида жойларда ўтказиладиган тарғибот тадбирлари бўйича режа-график бандма-банд ҳамкорликда кўриб чиқилди.
Ўз навбатида ёш ҳуқуқшунослар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими