Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

"Ҳуқуқий маърифат соати" ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги
ПҚ-4551-сон қарори билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастури 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят адлия бошқармасида ҳар ҳафтанинг жума куни ҳуқуқий таълим бўйича ўқув соати этиб белгиланган.

Шунга кўра бошқарма ходимларининг ҳуқуқий билимларини юксалитириш, жамоада бирдамлик ва ишчанлик руҳини кўтариш мақсадида жорий йилнинг 28 февраль куни бошқарманинг мажлислар залида "Ҳуқуқий маърифат соати" ўтказилди.

Тадбир давомида масъул ходимлар томонидан янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан, хусусан, бошқарманинг Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими етакчи маслаҳатчиси М.Музаффаров томониданЎзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони ҳамда “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, шунингдек, Бухоро вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари Т.Амонов ва С.Бозоровлар томонидан фавқулотда вазиятлар, уларнинг турлари, оқибатлари ва фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш чоралари ҳамда техникаси ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб ўтдилар.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олиниши таъминланди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Нишонов