Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ижро қоғозда эмас, амалда бўлса, халқ ишончи қозонилади.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари жорий йилнинг 27 февралидан 1 мартига қадар ўзларининг сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқдалар.


Жумладан, жорий йилнинг 28 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бухоро вилоятининг 25-Шоҳруд сайлов округидан сайланган Аслонова Эмма Сергеевна адлия органлари билан ҳамкорликда Бухоро туман ҳокимлиги биносида ўз сайловчилари билан учрашув ўтказди.


Учрашув давомида Парламент қуйи палатаси аъзоси сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларга мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш ҳамда аҳолини қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни ҳар томонлама ўрганиб, туман ҳокимлиги вакиллари ва мутасаддилари билан биргаликда кўтарилган масалаларга ечим топишга кўмаклашди.



Дарҳақиқат, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларнинг сайлов округларидаги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳам ана шу жиҳатларга қаратилган бўлиб, тўғридан-тўғри мулоқот чоғида ҳудуд фуқаролари томонидан ичимлик суви, газ таъминоти, ички йўллар ва бошқа бир қатор ижтимоий муаммолар айтиб ўтилди.


адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Нишонов

Бухоро туман адлия бўлими бошлиғи У.Тўхтаев

Бухоро туман ДНИ катта нотариуси М.Аслонова

Шунингдек, тадбир давомида адлия ходимлари томонидан жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва аҳоли саводхонлигини ошириш мақсадида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларнинг салбий оқибатлари, ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация беришнинг янги тартиби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5938-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4602-сон Қарори мазмун-моҳияти юзасидан маърузалар қилинди ҳамда адлия вазирлигининг телеграмм каналидаги “Ҳуқуқий ахборот” канали ва бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган “Advice.uz” порталининг аҳамияти хусусидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.



Савол-жавобга бой бўлган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга масъуллардан атрофлича жавоблар олдилар.


Мухтасар қилиб айтганда, шиддат билан ўзгариб бораятган замонда, олдимизга янгидан-янги вазифалар қўйиш ва бунда энг асосийси натижага эътибор қаратиш лозим. Яхши ният билан бошланган ишлар ўзининг мантиқий якунини топиши учун жамоатчилик, парламент ва депутатлик назорати самарали фаолият олиб бормоқда. Бу эса одамларни нималар ўйлантираётанини билиш имконини берувчи, муаммоларни биргаликда муҳокама қилиш ва уларга ечим топиш меҳанизми эканини амалиётнинг ўзи кўрсатмоқда.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Нишонов