Янгиликлар
Маъмурият “ташаббус”и чипакка чиқди
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгашида референт лавозимида ишлаб келган Моҳинур Раҳматова ишдан ноқонуний бўшатилганлигидан норози бўлди.
М.Раҳматова ҳақиқатан ҳам 2017 йил 27 мартдан буён Ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгашида референт вазифасида ишлаган. Бироқ маъмурият ташаббуси билан ўтган йилнинг август ойида аризасига асосан ишдан бўшатишни сўраган. Бироқ қисқа муддатда ишхонага бориб, аризасини қайтариб беришни билдирган. (Чунки ишдан бўшатиш ҳақидаги ариза ёзилгач ходим уни 2 ҳафталик муддатда қайтариб олиш ҳуқуқига ҳам эга). Шунга қарамай, ходим ноқонуний тарзда ишдан бўшатилган.
Мазкур ҳолатлар Моҳинур адлия бўлимига мурожаат қилгач аниқланди. Адлия бўлими томонидан тақдимнома киритилиб, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги фармойиши бекор қилиниб, М.Рахматованинг аризасига биноан референт лавозимига ишга қабул қилиш бўйича янги фармойиш чиқарилиб, мурожаат муаллифининг ҳуқуқлари тикланди. Маъмурият “ташаббус”и эса чипакка чиқди.
Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Бафаев