Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Болалар бизнинг келажагимиз!


Давлатимиз томонидан мактабгача таълим тизимини ҳар жиҳатдан — ҳам ҳуқуқий, ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлашга эътибор кучайтирилмоқда.

Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича 5 йилга мўлжалланган концепцияда аҳолининг ҳуқуқий билимини оширишни “оила – боғча – мактаб – маҳалла – ташкилот – жамият”принципида ташкил этиш белгиланган.


Концепцияда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5 март куни Бухоро шаҳридаги 74-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир дастлаб тарбияланувчиларнинг “8-март Халқаро хотин қизлар байрами” муносабати билан ташкил этилган мусиқали чиқиш билан бошланди.


Тадбир якунида катта гуруҳ тарбияланувчилари билан “Сиз ҳуқуқингизни биласизми?”, “Конституция ҳақида илк сабоқлар” ва “Нима яхшию нима ёмон?” мавзуларида ўқув машғулоти ўтказилди.

Мазкур машғулотда ташкилот тарбияланувчилари фаол иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг турли моддалари, давлатимиз рамзлари ҳақида гапириб, ҳуқуқий масалалар юзасидан берилган саволларга жавоблар беришди. Ўқув машғулотида фаол иштирок этган болажаонлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими 

етакчи маслаҳатчиси Н.Джураева