Янгиликлар
Аёл – гўзаллик, садоқат ва фидоийлик рамзи!
Аёлни эъзозлаш шарқона маданий меросларимиз сирасига кирадиган қадриятларимиздан бири саналади. Бу қадриятлар илдизи инсоният тарихининг бошланиши билан бевосита боғлиқдир. Шу жиҳатдан ҳам ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади.
Бухоро вилоят адлия бошқармасида 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида, аёлларимизнинг ижтимоий жиҳатдан фаоллашуви, халқимизнинг кўҳна тарихи билан, маънавий-ахлоқий олами эса миллий қадриятларимиз билан муштарак эканлиги қайд этилди.
Бошқарма бошлиғи Т.Очилов таъбири билан айтганда, “Оилани оила қиладиган, умуман ҳаётимизга маъно мазмун бағишлайдиган, бизни одамийликка, мардлик ва олижаноб, ҳақиқий инсон бўлишга чорлайдиган аёлнинг меҳр-муҳаббати ва заҳматини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди”.
Дарҳақиқат, ҳар қандай жамиятнинг фаровонлиги ва маънавий камолотининг асосий мезони аввало оиланинг аҳиллиги, ундаги фарзандларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишида намоён бўлади.
Шунингдек, тадбирда аёллар шаънига табрик сўзлари айтилди ва бошқарманинг йигитлар жамоаси томонидан байрамона совғалар тақдим этилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Нишонов