Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Маҳаллаларда "Ҳуқуқий ахборот куни" лойиҳаси доирасида тарғибот тадбирлари давом этмоқда


Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.


Шунга кўра Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги адлия органлари ходимлари томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари ва мутахассислари ҳамда адвокатлар билан ҳамкорликда маҳаллаларда "Ҳуқуқий ахборот куни" лойиҳаси доирасида аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида бепул ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.


Хусусан мазкур тарғибот тадбирлари давомида фуқароларга қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини манзилли етказиш билан бирга аҳолининг ижтимоий ҳимоясига доир, коммунал хизматлар, бандликни таъминлаш ва бошқа муаммоли масалаларига ўз жойида қонуний ечим изланмоқда.


Буларнинг барчаси аҳоли, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод маънавияти ва маданий савиясини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишларга муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Нишонов