Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Миссионерлик ва прозелитизм – маънавий хавфсизлигимизга тахдид.


Асрлар давомида юртимизда меҳр-мурувват ва оқибат, эзгулик ва яхшилик, тинчлик ва дўстлик ғояларига асосланадиган, уларни тарғиб этадиган турли динларга эътиқод қиладиган кишилар ҳамкор ва ҳамжиҳат яшаб келган. Хусусан, қадимдан диёримизда ислом, насронийлик, иудаизм каби динлар ёнма-ён мавжуд бўлиб келган. Йирик шаҳарларимизда масжид, черков ва синагоглар фаолият кўрсатгани, тарихимизнинг энг мураккаб ва оғир даврларида ҳам улар ўртасида келишмовчилик ва можаролар бўлмагани бунинг тасдиғидир.

Бугун ҳам мамлакатимизда турли конфессияга мансуб диний ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда, фуқароларимиз ўз диний амалларини эркин адо этиб келмоқдалар.

Диний ташкилотлар ўз фаолиятларини амалга оширишлари ва мамлакат ҳаётида фаол иштирок этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бу борадаги ҳуқуқий асослар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунда ўз ифодасини топган. Ана шу асослар мамлакатимиздаги барча дин вакилларининг ҳамкор, ҳамжиҳат бўлиб, улуғ ва муштарак ғоялар йўлида ҳаракат қилиши учун имкон яратади.

Бироқ сўнгги кузатув натижаларига кўра юртимизда яратилган шароитлардан бошқа мақсадларда фойдаланиб, миссионерлик ва прозелитизм каби маънавий хавфсизлигимизга тахдид бўлган ҳаракатлар уринишлар ҳам учрамоқда. Миссионерлик ўзи нима? Миссионерлик – бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш, демакдир. Миссионерлик фаолиятининг энг чўққиси прозелитизмдир. Прозелитизм — бу тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони мажбуран ўз динидан воз кечтириб, ўзга динни қабул қилишга мажбур қилишдан иборат.

Динни ниқоб қилиб, ўзида турли сиёсий найрангларни мақсад қилган ушбу ҳаракатдан огоҳ бўлиш, уларнинг тузоғига тушмаслик учун ҳар бир шахс бу борада етарли маълумотларга эга бўлиши даркор. Фуқароларнинг бу соҳадаги ҳуқуқий онгини ошириш, уларда ҳуқуқбузарликга нисбатан иммунитетни шакллантириш мақсадида адлия ходимлари, имомхатиблар ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг ходимлари томонидан жойларда тарғибот тадбирлари амалга оширилиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 10 март куни Жондор туманидаги Мирзаён МФЙ худудидаги 41-мактаб биносида ҳудуд аҳолиси учун адлия ходимлари, Бухоро давлат университети масъул ўқитувчиси ва тумандаги Қизбибижон жомъе масжиди имомхатиби билан биргаликда тарғибот тадбири ўтказилиб, тадбирда Миссионерлик ва прозелитизм билан боғлиқ салбий ҳолатларга барҳам бериш ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, тадбир натижасида аҳолига тарғибот мавзусига доир қисқа мазмунли тушунарли ҳолда тайёрланган буклетлар тарқатилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар 

бўлими катта маслаҳатчиси Н.Жумаев