Янгиликлар
Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Аҳолининг ҳуқуқий савохонлигини ошириш борасида Когон шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан шаҳардаги корхона ва ташкилотларга ташриф буюрган ҳолда уларнинг ишчи-ходимлари билан учрашувлар ўтказилиб улардаги муаммолар ўрганилмоқда.
Хусусан бўлим ходимлари ўтган давр тажрисабасидан келиб чиқиб, мазкур фаолиятга малакали ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида сайёр қабулларни ташкил этишни тизимли равишда йўлга қўйилди.
Жумладан, жорий йилнинг 10 март куни шаҳардаги “Трубодеталь” корхонасининг 106 нафар ишчи-ходимлари билан оммавий сайёр қабул ўтказилиб, уларга қонунчиликдаги янгиликлар борасида маърузалар қилинди ва турли флаер ва буклетлар орқали кўргазмали тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, қабулда кўплаб саволларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўлим ходимлари томонидан тегишли тартибда назоратга олинди.
Когон шаҳар адлия бўлими