Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Давлат ташкилотлари ходимларининг қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасини ошириш, уларга қонунчиликдаги янгиликларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини содда ва тушунарли тилда тушунтириш мақсадида жорий йилнинг 13 март куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси ходимлари учун, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан туман(шаҳар) Халқ таълими бўлимларининг ходимлари учун тегишли ҳудудларда бепул ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этилди.

Тадбир давомида адлия ходимлари томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида ҳамда Коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ва соҳа фаолиятига оид қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳусусида маърузалар қилинди.

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш, ушбу соҳада қонунбузилишларни олдини олиш ва меҳнат қонунчилиги соҳасида ташкилот ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришда уларнинг фуқаролар олдидаги қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган мажбуриятлари ва уларга риоя этиш билан боғлиқ асосий талаблар юзасидан савол-жавоб шаклида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир якунида иштирокчиларга адлия вазирлигининг Телеграмм ижтимоий тармоғидаги “Ҳуқуқий ахборот” каналига уланиш ва бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган “Advice.uz” портали аҳамияти хусусида тўхталиб, тадбир кун мавзусига оид тайёрланган 100 дан ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилди ҳамда иштирокчилар орасида меҳнат қонунчилигига риоя этилиши юзасидан аноним сўрономалар ўтказилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими