Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Адлия аралашгач


Мамлакатимизда кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва имконияти чекланган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш тизими яратилган бўлиб, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. 

Шу билан бирга мазкур соҳада олиб борилаётган ишларни кузатар эканмиз, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларга асосланиб бу борадаги ишларни ҳали қониқарли эмас эканлигига гувоҳ бўламиз. 

Жумладан, Олот туман “Асажам” МФЙда яшовчи фукаро Р.Бебутова гуруҳ ногирони эканлигини, касаллиги сабабли юра олмаслигини билдириб, ногиронлик аравачаси олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мурожаат адлия ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилгандан сўнг, туман тиббий ижтимоий хизматлар шуъбаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги карорига асосан ногиронлик аравачаси билан таъминлаш чоралари кўрилиб, мурожаат қаноатлантирилди.


Олот туман адлия бўлими бошлиғи И.Чуллиев