Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Мурожаат қаноатлантирилди.


Олот туманидаги «Аскар Хасанов» фермер хўжалиги раҳбари Р.Авлиёқулов томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Олот туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига «Парвоз хумо равнақ транс» МЧЖ билан тузилган контрактация шартномасига асосан фермер хўжалиги томонидан етказиб берилган пахта хомашёси учун асосий қарздорликни, шунингдек шартномада кўрсатилган пахта хомашёси ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаган сумманинг 20 фоизи миқдоридаги жарима ва пеняни ундириш масаласида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати, Олот туман адлия бўлимига йўналтирилгандан сўнг, адлия ходимлари томонидан ўрганиб чиқилганда «Аскар Хасанов» фермер хўжалиги ва «Парвоз хумо равнақ транс» МЧЖ ўртасида тузилган контрактация шартномасига асосан “Аскар Хасанов” фермер хўжалиги 34,2 гектар ерга уруғлик чигит қадаб, 109.4 тонна пахта хом ашёсини “Парвоз Хумо равнақ транс“ масъулияти чекланган жамиятига етказиб беришни ўз зиммасига олиб, шартномада белгиланганидан 6.9 тонна ортиқчаси билан, жами 116,3 тонна ўз муддатида маҳсулот етказиб берганлиги, шартноманинг 4.5 бандига асосан “Хўжалик”ка етказиб берган махсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисми 2019 йилнинг 31 декабрь кунига қадар тўлаб бериш мажбуриятини “Харидор” ўз зиммасига олган бўлсада, ўрганиш кунига қадар 103581168 сўмлик пахта хомашёси учун тўловни амалга оширмасдан келганлиги аниқланиб, «Аскар Ҳасанов» фермер хўжалиги фойдасига 103581168 сўм асосий қарз, 20716223 сўмлик жаримани ундириш ҳақида 28.01.2020 йилда Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

31.01.2020 йилда "Парвоз хумо равнақ транс" МЧЖ томонидан «Аскар Ҳасанов» фермер хўжалигига 103581168 сўмлик етказиб берилган маҳсулот пуллари тўлаб берилгандан сўнг, Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди ишни кўргунга қадар жавобгар асосий қарз 103581168 сўмни тўлаганлигини инобатга олиб, даъвогарга 6000000 сўм миқдорида жарима пулини ундириб бериш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарган.  

Олот туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси У.Ҳамдамов