Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Адлия ҳалол тадбиркорга дўст!


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Олот туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига Олот туманидаги «Doston Trans Servis» МЧЖ раҳбари Ю.Тоғаев ариза билан мурожаат қилиб, Олот «Нефт ва газ қидирув экспедицияси» МЧЖдан 60639774,54 сўм қарздорликни ундириш масаласида судга мурожаат қилинишида амалий ёрдам сўраган.

Мазкур ариза қонуний ҳал қилишлик учун Олот туман адлия бўлимига йўналтирилгандан сўнг, адлия ходимлари томонидан кўриб чиқилиб, қуйидагилар аниқланган:

«Doston Trans Servis» МЧЖ билан Олот «Нефтъ ва газ қидирув экспедицияси» МЧЖ ўртасида тузилган шартномаларга асосан «Doston Trans Servis» МЧЖ ўз балансидаги автотранспорт воситасини Олот «Нефт ва газ қидирув экспедицияси» МЧЖга экипажи билан далолатномаларга асосан ижарага берган. «Doston Trans Servis» МЧЖ билан Олот «Нефтъ ва газ қидирув экспедицияси» МЧЖ ўртасида тузилган шартномаларнинг 6.3 ва 6.4 бандларига кўра, автотранспорт воситасининг бир ойлик ижара ҳақи кейинги ойнинг 20 санасига қадар “Буюртмачи” корхона томонидан тўлиқ тўлаб берилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган бўлишига қарамасдан, Олот «Нефт ва газ қидирув экспедицияси» МЧЖ томонидан 2019 йилнинг 30 апрель куни «Doston Trans Servis» МЧЖ билан тузилган шартномани бекор қилиб, ҳосил бўлган 57 639 774 сўмлик асосий қарзни тўламай шартнома шартларини жиддий равишда бузиб келган.

Шундан сўнг адлия ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 329-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Адлия вазирлиги ўртасида 05.01.2019 йилда тузилган “Адлия ва суд органларининг ҳамкорликдаги фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан” Қўшма кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан Қоракўл туманлараро иқтисодий судига қарздорликни ундириш бўйича даъво аризаси киритилди ва суднинг 03.02.2020 йилдаги қарорига асосан «Жавобгар» «Олот нефт ва газ қидирув экспедицияси» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Doston Trans Servis» МЧЖ фойдасига 57 639 774 сўм кўрсатилган транспорт хизматларидан бўлган асосий қарздорлик ундирилиши белгиланди.


Олот туман адлия бўлими бошлиғи И.Чуллиев