Янгиликлар
Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
“Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарорига билан Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, хусусий нотариус ва унинг фаолият кўрсатиш манзили ҳақидаги маълумотлар ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари (адлия органи) томонидан рўйхат шакллантирилади.
Хусусий нотариус рўйхатдан ўтказиш учун адлия органига хабарнома беради. Адлия органи хабарнома келиб тушганининг эртасидан кечиктирмай уни рўйхатга олади ва бу ҳақда Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасини хабардор қилади.
Шундай хабарнома олинган кундан эътиборан хусусий нотариус Нотариал палатанинг аъзоси бўлади ва нотариус мақомини олади.
Хусусий нотариуснинг рўйхатдан ўтганлиги ва фаолият кўрсатиш ҳудуди ҳақидаги маълумотлар Норатиатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги электрон реестрга киритилади.
Электрон реестр адлия органи томонидан юритилади.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими