Янгиликлар
Банк тадбиркорга дўст-ми?
“Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси ўз самарасини кўрсатмоқда. “Қоровулбозор Сардоба томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятининг “Миллий банк” Қоровулбозор филиали томонидан тақдим қилинган кафолат хатлари асосида “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури бўйича аҳолига етказиб берилган 388,0 миллион сўмлик қорамоллар пулларини олишда амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, “Қоровулбозор Сардоба томорқа хизмати” МЧЖ томонидан Қоровулбозор туманида яшовчи 17 нафар фуқарога банк томонидан тақдим қилинган кафолат хатлари асосида қорамоллар ажратилган бўлса-да, “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасидаги лойиҳалар ресурс бўлмаганлиги сабабли молиялаштирилмаганлиги, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллий банки”нинг имтиёзли кредитлар ажратилиши вақтинча тўхтатилиб, банкнинг Қоровулбозор филиали Бухоро бўлимига бирлаштирилган. Мазкур қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ТИФ “Миллий банки” Бухоро бўлимига тақдимнома киритилиши натижасида “Қоровулбозор Сардоба томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятига 388,0 миллион сўмлик маблағлар тўлаб берилиб, қонунбузилишга йўл қўйган айбдор банк ходимига нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланди.
Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Бафаев