Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Жаримани ўз вақтида тўлаганга чегирма белгиланди


“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонунига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.

Унга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Соддалаштирилган тартиб қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

• маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;

• жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

• худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими