Янгиликлар
Адлия аралашгач.
IIIофиркон тумани, Гулистон МФЙ, Шеробод қишлоғи, 3-уйда яшовчи фуқаро Тоғаева Муҳаббат Бодридин қизининг ишга тиклашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати туман адлия бўлими ходимлари томонидан батафсил ўрганиб чиқилганда мурожаат муаллифи туман тиббиёт бирлашмасининг А.Навоий қишлоқ оилавий поликлиникасида имтиёзли таътилга чиққан патранаж ҳамшира Н.Муқимованинг ўрнига 0.25 ҳиссада ишга қабул қилинганлиги, ҳамшира ишга чиққанлиги сабабли ишдан бўшатилаётганлиги аниқланган.
Шунга кўра адлия бўлими ходимлари аралашгач мурожаат муаллифи томонидан тиббиёт бирлашмасидаги вакант иш ўрни бўйича қайта ариза билан мурожаат қилиниб, натижада мурожаат муаллифи Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 11.03.2020 йилдаги 775-сон буйруғига асосан А,Навоий ҚОП патранаж ҳамширасига 0.25 ҳисса бирлигида иш фаолиятини давом эттирилишига рухсат берилди.
Шофиркон туман адлия бўлими