Янгиликлар
Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи адлия органлари ҳимоясида
Сўнгги йилларда юртимизда меҳнат қонунчилиги талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш юзасидан қатор ҳужжатлар қабул қилиниб, бу борада тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётган бўлсада, айрим соҳаларда қонун бузилиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди.
Дарҳақиқат, биргина 2019 йилда Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижасида 8422 та қонунбузилишлар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга 279 тақдимнома ва 931 та огоҳнома киритилган. Қонунбузилишларининг аксарияти эса ижтимоий соҳаларда хусусан халқ таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида учраётганлиги кузатилди.
Шунга кўра адлия ходимлари томонидан жорий йилнинг 12-13 март кунлари соҳа ходимларининг меҳнат қонунчилиги бўйича билимларини ва ҳуқуқий саводхонликларини ошириш мақсадида ўқув семинарлари ташкил этилиб, тадбир давомида иштирокчиларга нисбатан меҳнат қонунчилиги талабларининг бузилишини аниқлаш мақсадида аноним сўровлар ўтказилди.
Меҳнат қонунчилиги талабларининг бузилишини аниқлаш мақсадида ўтказилган аноним сўровномада жами 447 нафар ходимлар иштирок этган бўлиб, шундан 30 % - 18 ёшдан 30 ёшгача, 45 % - 30 ёшдан 45 ёшгача, 24 % - 45 ёшдан 60 ёшгача, 1 % - 60 ёшдан юқори бўлган респондентларни ташкил этди. Жойларда ўтказилган тадбирларда иштирок этган респондентларнинг 52 % халқ таълими тизимида, 48 % эса соғлиқни сақлаш тизимида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар бўлиб, аноним сўровнома умумлаштириш натижаси қуйидагича статистик кўрсатгичларни намоён этди:
Сиз билан иш берувчи ўртасида меҳнат шартномаси тузилганми?
* Ҳа, тузилган 408 нафар (91 %)
* Йўқ, тузилмаган 24 нафар (5 %)
* Бундан хабарим йўқ 15 нафар (4 %)
Иш берувчи Сизни иш вақтидан ортиқ ёки дам олиш ва байрам кунлари қўшимча ишлашга жалб этадими?
* Ҳа, розилигим билан, қўшимча ҳақ тўланган ҳолда 199 нафар (44 %)
* Ҳа, розилигим билан, лекин қўшимча ҳақ тўланмайди 49 нафар (11 %)
* Ҳа, баъзан, розилигимсиз ва ҳақ тўланмасдан 41 нафар (9 %)
* Ҳа, мунтазам равишда, розилигимсиз ва ҳақ тўланмасдан 7 нафар (2 %)
* Йўқ, иш вақтига қатъий риоя қилинади 116 нафар (26 %)
* Ўз хоҳишим билан иш вақтидан ортиқча ишлайман 35 нафар (8 %)
Иш берувчи Сизни вазифангизга кирмайдиган бошқа ишга жалб этадими?
* Ҳа, розилигим билан, қўшимча ҳақ тўланган ҳолда 171 нафар (38 %)
* Ҳа, розилигим билан, лекин қўшимча ҳақ тўланмайди 168 нафар (38 %)
* Ҳа, розилигимсиз ва ҳақ тўланмасдан 46 нафар (10 %)
* Жавоб бера олмайман 62 нафар (14%)
Иш берувчи томонидан Сизга йиллик меҳнат таътили бериладими? * Ҳа, ҳар йили берилади 358 нафар (80%)
* Йўқ, ҳар йили берилмайди 33 нафар (8 %)
* Ҳа, лекин таътил вақтида ҳам ишга чиқишга мажбур
қилишади 36 нафар (8 %)
* Ўз хоҳишимга кўра ҳар йили меҳнат таътилига чиқмайман 20 нафар (4 %)
Ойлик иш ҳақини қандай даврийликда оласиз?
* Ойда 2 марта, аванс ва ойлик тўлов шаклида 229 нафар (51 %)
* Ойда фақат бир марта 212 нафар (47 %)
* Ташкилотда қачон пул бўлганда 6 нафар (1 %)
Ойлик иш ҳақингиздан Сизнинг розилигингизсиз пул ушлаб қолинадими?
* Ҳа, мунтазам равишда 15 нафар (3 %)
* Ҳа, баъзан 53 нафар (12 %)
* Йўқ, фақат розилигим билан 379 нафар (85 %)
Иш берувчи томонидан Сизга пуллик компенсациялар (хизмат сафари, малака ошириш, тиббий кўрик ва кўчириш харажатлари) тўланадими?
* Ҳа, мунтазам равишда 276 нафар (62 %)
* Ҳа, баъзан 125 нафар (28 %)
* Йўқ тўланмайди 27 нафар (6 %)
* Жавоб беришга қийналаман 19 та (4 %)
Сиз ишлаётган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш (ходимнинг хавфсизлиги, ҳаёти ва соғлиғини сақлаш) бўйича аҳволни қандай баҳолайсиз?
* Қониқарли 234 нафар (52 %)
* Ўртача 158 нафар (36 %)
* Қониқарсиз 33 нафар (7 %)
* Жавоб беришга қийналаман 22 нафар (5 %)
Сиз ишлаётган ташкилотда меҳнат қилиш учун яратилган шароитларни қандай баҳолайсиз?
* Қониқарли 206 нафар (46 %)
* Ўртача 210 нафар (48 %)
* Қониқарсиз 22 нафар (4 %)
* Жавоб беришга қийналаман 9 нафар (2 %)
Сиз ишлаётган ташкилотда касаба уюшмаси фаолиятига қандай баҳо берасиз?
* Ходимлар манфаатини доим ҳимоя қилади 243 нафар (54%)
* Ходим билан раҳбарият ўртасидаги зиддиятли муносабатда
кўпроқ раҳбарият томонида бўлади 44 нафар (10 %)
* Касаба уюшмаси фаолияти умуман сезилмайди 115 нафар (26 %)
* Бизда касаба уюшмаси тузилмаган 5 нафар (1 %)
* Жавоб беришга қийналаман 40 нафар (9 %)
Меҳнат ҳуқуқларингиз бузилган ҳолларда қандай иш тутасиз ва кимга мурожаат қиласиз?
* Ҳеч кимга мурожаат қилмайман 100 нафар (22 %)
* Раҳбариятга эътироз билдириб, ўз ҳуқуқимни
талаб қиламан 263 нафар (60 %)
* Меҳнат соҳасига оид тегишли ташкилотларга
шикоят қиламан 69 нафар (15 %)
* Жавоб беришга қийналаман 15 нафар (3 %)
Меҳнат ҳуқуқларингизга риоя этилишини қандай баҳолайсиз?
* Қониқарли 351 нафар (79 %)
* Ҳар доим ҳам риоя этилмайди 63 нафар (14 %)
* Доим равишда бузилади 13 нафар (3 %)
* Жавоб беришга қийналаман 20 нафар (4 %)
Юқоридаги саволларга берилган жавоблардан кўриниб турибдики, соҳада ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва қонунбузилишларини аниқлаб бартараф этиш чораларини кўриш борасида бир қатор ишлар амалга ошириш лозим.
Ҳурматли фуқаролар, агар Сизнинг меҳнат ҳуқуқингиз билан боғлиқ қонуний ҳуқуқ ва манфаатларингиз бузилса, Адлия вазирлигининг 1008 қисқа рақамли ёки вилоят адлия бошқармасининг 223-21-20 рақамли ишонч телефонига, шунингдек, buxoro@adliya.uz ҳамда buxoro@minjust.gov.uz электрон почталари орқали мурожаат этишларингиз мумкин
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими