Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси давлат рўйхатидан ўтказилди.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2014 йилдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси 613-сон билан юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида бўлинма сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ташкилот фаолиятининг асосий мақсади нотариусларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода қилиш ҳамда нотариат институтини янада ривожланишига кўмаклашишдан иборат.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг 2020 йил 13-шт-сонли буйруғига асосан Нотариал палатанинг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Хусаинов Жўрақул Холмуратович 2015 йилдан буён Бухоро туман давлат нотариал идораси нотариуси лавозимида ишлаб келган бўлиб, жорий йилнинг 26 март кунидан буён Бухоро шаҳар 15-сон давлат нотариал идораси нотариуси лавозимида фаолият юритмоқда.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими