Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Кучли радиация тўлқини юборилиши сабабли қўл телефон ва бошқа аксессуарларни тўлиқ ўчириб қўйиш керак экан!?


Ижтимоий тармоқларда «Бугун 23:00 ва эрталабки соат 5:30 га қадар қўл телефон ва бошқа акцессуарларни тўлиқ ўчириб қўйинг. Ушбу айтилган вақт оралиғида Россия томонидан коронавирус дизинфекция қилиш учун қучли радиация юборилади. Оила аъзоларингизни ҳам бундан огоҳ қилинг. Диққат бу ҳазил эмас! ....», деган хабар тарқалмоқда. Бу маълумот ёлғон ва ҳақиқатга тўгри келмайди.


Эътибор қаратган бўлсангиз бу хабарда на сана ва на асослантурвчи манбага ҳавола мавжуд. Ижтимоий тармоқларни кузатар эканмиз, бу турдаги фейк хабарлар 2 йилдан буён турли талқинларда ваҳима қилиш учун тарқатилаётганлигини кўришимиз мумкин. Жумладан қуйидаги суратда бу каби сохта хабарлар 2017 йилда ҳам мавжуд бўлганлигини ўришимиз мумкин.

Аммо айрим фуқароларимиз бу каби асослантирилмаган хабарларни тарқатишнинг салбий оқибатлари тўғрисида ўйлаб ҳам кўришмаяпти. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига кўра аҳоли ўртасида юқумли касаллик ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш:

• БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима;

• 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

• 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Мазкур маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ, шунингдек Интернет орқали тарқатиш:

• БҲМнинг 200 бараваридан (44 млн 600 минг сўмдан) 400 бараваригача
(89 млн 200 минг сўм) миқдорда жарима;

• 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

• 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

• 3 йилгача озодликни чеклаш;

• 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 244-1-моддасига асосан аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Юқоридаги ҳаракатлар:

— олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан;

— хизмат мавқеидан фойдаланиб;

— диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб;

— оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Нишонов