Янгиликлар
Фоторепортаж: Бугунги Бухоро.
30 мартдан Бухоро шаҳри кўчаларида ҳам транспорт воситаларининг белгиланган рухсатнома асосида ҳаракатланиши тартиби жорий этилгач, йўлларда анча сийраклашиб қолди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа мутасадди шахслар карантин шароитида инфекция тарқалишига қарши кураш олиб бормоқдалар.
Айни кунларда коронавируснинг олдини олишга қаратилган ҳар қандай тарғибот муҳим аҳамиятга эга. Бунда ташқи тарғибот баннерларининг ҳам муҳим ўрни бор. Бухоронинг жамоат жойлари ва катта кўчаларида илинган баннерларда аҳолига шу синовли кунларда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги муҳрланган. Шу билан бирга тарғибот баннерлари аҳоли онгига таъсир қилиб, уларда карантинга риоя кўникмасини янада ошириши шубҳасиз.
Шунингдек, шаҳарнинг марказий кўча ва хиёбонларида ҳам бугун заруратсиз чиққан кишини кўрмайсиз.
Уйда қолинг! Ўзингиз ва бошқаларни ҳаётини хавф остида қолдирманг!!!