Янгиликлар
Президент Фармони халқимиз ва жамиятимиз ғамхўрлигининг кафолати!
Бутун жаҳонда каронавирус пандиемияси кенг тарқалиши иқтисодиётнинг кушандасига айланиб бомоқда. Мамлакатимизда инқироз иқтисодиётга кескин салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг Фармон ва Қарорлари қабул қилиниб, бизнес тузилмаларга кўплаб имтиёз ва имкониятлар берилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Ҳужжатда пандемиянинг мамлакат иқтисодиёти ва аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган навбатдаги имтиёзлар ва бошқа муҳим чора-тадбирларни назарда тутади.
Президент Фармонида ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган шахслар ва кам таъминланган оилалар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотларини кўпайтириш ва нархлари ошишига йўл қўймаслик, тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағлари камайиб кетишининг олдини олиш, уларга қўшимча солиқ имтиёзлари тақдим этиш каби бир қатор аниқ чораларни киритиш зарурлиги назарда тутилган.
Фармонда, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ёрдам бериш кўлами янада кенгайтирилиши;
Хусусан тадбиркор олган кредит ставкаси 24 фоизгача бўлганда унинг
8 фоизини жамғарма қоплаб белгилаб берилган бўлсада, эндиликда кредит ставкаси 28 фоизгача бўлганда ҳам унинг 12 фоизини давлат қоплаши кўрсатиб ўтилган.
Бунинг учун тадбиркорларнинг 3 триллион сўмлик кредитлари фоизини қоплашга жамғармадан қўшимча 400 миллиард сўм йўналтирилили кўзда тутилган бўлиб, интизомли ва ишончли тадбиркорларга кредитнинг 75 фоизига жамғарма кафиллик беради (бугунги кунда 50 фоиз). Кафиллик суммасининг юқори чегараси ҳам 8 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмга оширилади.
Бундан ташқари мазкур Фармон билан аҳолини, айниқса, унинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чоралар белгиланиб берилди. Хусусан, шу йил якунига қадар ун, ўсимлик ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигиена воситалари каби асосий истеъмол товарларини импорт қилишда божхона божи ва акциз солиғи ундирилмайди ҳамда қўйимча имтиёзлар берилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, жорий йил март-июнь ойларида муддати тугайдиган болали оилаларга нафақа, бола парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдамларни тўлаш учун қўшимча мурожаат ва ҳужжатлар талаб этилмайди. Улар автоматик тарзда 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади.
Карантин даврида ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга
18 турдаги асосий озиқ-овқат ва гигиена товарлари бепул етказиб берилади.
Хулоса қилиб айтганда, юртимизда ҳеч бир фуқаро, жамият бўғини давлатимиз эътибори ва ғамхўрлигидан четда қолмайди.
Когон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси А.Рўзиев