Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Карантин даврида ходимнинг меҳнатга оид хуқуқлари.


Бугунги кунда бутун дунёда COVID-19 коронавируси тарқалганлиги сабабли инсоният мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Ушбу вируснинг салбий оқибатларига барчамиз бунга гувоҳ бўлиб турибмиз. Мамлакатимизда муклчилик шаклидан қатъий назар барча корхона ва ташкилотлар ишчи ходимлари томонидан карантин даврида меҳнат қонунчилигига оид турли хил саволлар туғилмоқда.

Хусусан карантин даврида меҳнат оид муносабатлар, яъни иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларни тартибга солиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Юқоридаги Президент Фармонга асосан, коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) ҳамда, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади. Бундан ташқари ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар. Улардан кейин, бошқа ходимлар масофавий ишлаш тартибига ўтиши мумкин.

Масофадан ишлаш деганда - ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида, доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш усули тушунилади. Масофадан ишлашда (агар иш ҳажми олдингидек қолса) тўлиқ иш ҳақини тўлаши лозим. Агар иш ҳажми камайса, у ҳолда ходим масофадан ишлашга ўтказилишидан олдин белгиланган тариф ставкасидан келиб чиқиб, ходимнинг иш ҳақи соатбай иш ҳақи миқдорига мувофиқ тўланади. Ходимлар учун карантин туфайли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ходимнинг давлат ижтимоий суғурта бадалларини тўлаш муддатига (умумий иш стажига), қарамоғидаги болалар сонига ва бошқа ҳолатларга қараб иш ҳақининг 60-100 фоизи миқдорида тўланади.

Иш берувчи карантин пайтида меҳнат шартномаси чекланмаган муддатга тузилган бўлса, иш берувчи ходимнинг розилигисиз у билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин эмас, меҳнат шартномаси исталган вақтда фақат томонларнинг келишувига биноан бекор қилиниши мумкин.

Хусусан, ходимнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида, ходим таътилда бўлганда ва ходим коронавирус инфекциясини юқтирган ёки карантинда бўлган боланинг, шунингдек 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (улар ўрнини босувчи шахс, васий, ҳомий) билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.


Когон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси А.Рўзиев