Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Тадбиркорлар учун - солиқ имтиёзлари.


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан пандемия дея эътироф этилган коронавируснинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири қилиши олдини олиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан бир қатор норматив-ҳуқуқий хужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ—5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Президентимиз томонидан “Глобал иқтисодиёт тизимининг бир қисми бўлган Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам мазкур омиллар таъсир қилмоқда, бу эса ўз навбатида ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича самарали олдини олувчи чоралар кўришни талаб қилади. Бунда туризм, транспорт, фармацевтика ва тўқимачилик саноати каби республика иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур” деб таъкидланди.

Мазкур Фармоннинг 7-бандида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш, шунингдек, уларнинг ставкаларини камайтириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколати берилгилаш кўрсатилган.

Ўз навбатида барча ЯТТлар учун ижтимоий солиқ ставкаси  50 фоизга  камайтирилиб, яъни, ҳозирда ЯТТ солиққа ҳар ойда 223 минг сўм тўлаб келаётган бўлса, энди 111,5 минг тўлайди. Бу меъёр марказлашган ҳолда ДСҚ томонидан дастурий маҳсулга тегишли ўзгартириш киритиш орқали амалга оширилиб, жорий йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб автоматик тарзда ижтимоий солиқ 50 фоизга камайтирилган ҳолда ҳисобланади.

Бундан ташқари, фаолияти туризм соҳаси билан боғлиқ ЯТТлардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини 30 фоизгача камайтириш масаласи белгиланган бўлиб, бу меъёр жойлардаги Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари қарори орқали амалга оширилади.

Мол-мулк, ер ва сув солиқлари бўйича қарздорлик ундирилмаслиги, пеня ҳисобланмаслиги ҳам автоматик равишда амалга оширилади. Агар, ушбу мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 

6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бўйича маҳаллий давлат ҳокимиятга ариза билан мурожаат қилиш керак бўлади.

Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган бундай имкониятлар тадбиркорларимизни кўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кўрсатилаётган ғамхўрлигининг ёрқин мисолидир.


Бухоро туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси С.Рахматуллаев