Янгиликлар
Non-moto! Non-vélo!
Жорий йил қолганларига қараганда бироз ноанъанавий, таъбир жоиз бўлса инсоният бугуни ва келажаги учун бироз таҳликали йил сифатида бошланди десак, муболаға бўлмайди. Короновирус. Инсоният учун реал хавф. Ўтган йилнинг декабр ойида бошланганига қарамай касаллик ҳали эндигина авж палласига кирди. Жаҳон миқёсида касаллик юқтириб олганлар сони соат эмас сония сайин ошиб бораяпти.
Республикамизда янги турдаги короновирусдан касалланишнинг дастлабки ҳолати 15 март куни аниқланган бўлиб, бугунги кунга келиб 390 беморда касаллик белгилари аниқланди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан пандемия сифатида тан олинган касалликка ҳозирча ҳеч қандай вакцина рўйхатга олинмади ва карантин асосий даволаш воситаси бўлиб турибди.
Шу ўринда ҳақли савол туғилади, карантин ўзи нима ва унга қандай амал қилиш даркор? Карантин французча (quarantaine)-қирқ кун. У эпидемия шароитида касаллик оммавий тарқалишининг гумонида кўриладиган комплекс чеклов чоралари бўлиб, асосан ўзаро алоқаларни, шунингдек транспорт қатновлари, гуруҳ бўлиб ҳаракатланишни чеклаш, аҳоли пунктларини ёпиш эпидемия ўчоғини армия ёрдамида ўраб олиш каби кўринишларда амал қилиши мумкин.
Коронавирусга қарши кураш ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида республика махсус комиссияси ташкил этилган ва комиссия республикада ягона бўлган короновирусга қарши чора-тадбирлар йиғиндисини ишлаб чиқмоқда
Хусусан, жорий йил 4 апрель санасида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида бу йўналишда қуйидаги қўшимча чора-тадбирлар белгиланди:
“Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилди:
шахснинг ўзининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарида биринчи галдаги ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлари (озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситаларни харид қилиш ва б.) учун ва шифокор кўригига мурожаат этишдан бошқа мақсадларда чиқиши қатъиян чекланди, иш жойига бориши ва келиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно;
Ижтимоий масофаланиш-ҳаракатланганда 2 метрлик масофада туриш, бу савдо дўконида навбатда турганда ёхуд кўчада ҳаракатланганда; амал қилиш мажбурий бўлган қоида сифатида киритилмоқда.
Кўчага чиқишда ёш цензи – 65 ёшдан катталар ва сурункали касаллиги борлар заруратсиз кўчага чиқиши таъқиқланди.
Юқори даражадаги гигиеник профилактика-бозорлар ва йирик савдо дўконлари кириш чиқиш пунктларида энди антисептик воситалар ва пирометрлар билан таъминланган ходимлар туради. Тана ҳарорати 37 дан юқорилар мажмуаларига киритилмайди ва тез ёрдамга мурожаат қилиш тавсия этилади.
Мунтазам мажбурий дезинфекция-бунда деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари мунтазам равишда мажбурий дезинфекция қилинади
Рухсатномасиз машина бошқарганлик учун ушлаб туриш, ушлаб туриш истисно тариқасида фақат машиналарга татбиқ этилади. Яъни машина жарима майдончасига жойлаштириш орқали ушлаб турилади.
Франция Республикаси марказий шаҳарларига нисбатан татбиқ қилинган, таъбир жоиз бўлса ўзининг етарлича ижобий самарасини бераётган қоидалардан бири энди бизда ҳам “Non-moto! Non-vélo!”
Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06-00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади.
Албатта, юқоридаги кўрилаётан чораларнинг барчаси шубҳасиз катта хавф ёнгинамизда турганини одамларга бот-бот такрорлаш уни четлаб ўтишнинг ягона йўли ўзимизни яккалаш, ўзгаларга яқинлашмаслик эканлигини янада батафсил етказишдан бошқа нарса эмас.
Бироқ, ҳамма ҳам масала мағзини чақмади назаримда. Оддийгина статистикага эътибор қаратсак аслида нима қилишимиз кераг-у нима қилмаслигимиз лозимлигини тушуниб олган бўлардик.
Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги расмий веб сайти орқали келтирилаётга маълумотларга кўра яқин соатгача (5 апрел ҳолатида) Республикада карантиннинг биричи кунидан бугунга қадар карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ жами 27 486 ҳолат аниқланган. Қоида бузилишлари бўйича Тошкент шаҳри етакчи 4 641, енг ками Навоий вилоятида 322. Бухоро вилоятида ҳам оз эмас кўп эмас 1 162 ҳолат қайд қилиняпти. Бу билан биз Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 моддаси эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш талабларига риоя қилмаган бўляпмиз.
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик, давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Баъзилар карантин қоидаларига риоя қилмасдан бесабаб, ниқобсиз кўчада юрганликлари ёхуд махсус рухсатномасиз машина бошқарганликлари оқибатида маъмурий жавобгарликка тортилганликлари орқасидан норози бўлаётганлари ватаннинг келажагига бефарқ бўлмаган ҳар қандай инсонни аччиқлантиради.
Мана бизга маълум бўлган, неча асрлардан буён ўзини демократия бешиги, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси деб атайдиган Европа давлатлари хусусан, Францияда карантин эълон қилинганлигининг дастлабки кунларида ҳеч ким бунга жиддий эътибор қаратмади. Ўшанда бунинг жиддий оқибатларини балки французлар чуқур ўйлаб ҳам кўрмаган бўлса керак. Лекин мени ҳайрон қолдиргани Франциянинг Бизнес ФМ телеканали сайтидаги мақола бўлди. Мақола сарлавҳаси қуйидагича эди. Coronavirus: quelles sont les règles à respecter en quarantaine-Короновирус: карантин пайтида қандай қоидаларга риоя қилиш лозим.
Муаллиф Сириел Кабонинг таъкидлашича, Франция жиноят кодекси карантин қоидаларига риоя қилмасликка нисбатан ҳеч қандай чорани назарда тутмайди. Бунда вирусни юқтирган шахс карантин қоидаларини бузган тақдирда ҳам унга нисбатан фақат жарима қўллаш билан кифояланилади. Муаллифнинг фикрича, аҳолини қатъий карантин қоидаларигиа риоя қилишинии таъминлаш учун биринчи навбатда умумий интизомни мустаҳкамловчи қонунчилик базасини ташкил килиш, кейинги навбатда эса уйда қолиш тавсиясини-жиддий талаб кўринишида аҳоли онгига сингдириш даркор.
Муаллиф давлатнинг глобал муаммога етарлича эътибор қаратмаётганидан ҳафсаласи пир бўлган. Давлат эмас халқ бирдамлик кўрсатмаяпти, аслида. Фақатгина давлат ўзнинг мажбурлов функциясидан фойдаланмаётгандек. Журналистнинг давлатга ўз функциясидан фойдаланиши кераклиги тўғрисидаги талаби вазият қанчалар жиддийлигини кўрсатади.
Бундан фарқли равишда жонажон юртимизда барча ҳимоя чоралари кўрилган-ку. Давлат карантин шароитида ўз мажбурлов функциясидан фойдаланяпти холос. Бу халқ учун ғамхўрлик эмасми? Бу халқнинг келажаги, эртанги куни учун ўзига хос қалқон-ку. Асосийси, Президентимиз, давлатимиз сиз-у бизни ҳимоя қилишга интиляпти ва бундай олийжаноб сай-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаган ҳолда уйда ўтиришимиз шарт.
Шофиркон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Ш.Саидов