Янгиликлар
Адлия аралашгач.
Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Астанова кредит пулларини ўз вақтида кўчирилмаганлигидан норози бўлиб Бухоро шаҳар адлия бўлимига қилган мурожаати адлия ходимлари томонидан батафсил ўрганиб чиқилганда мурожаат муаллифининг “Бухороавтотеххизмат” МЧЖ билан ўзаро шартномаси борлиги ва унга кўра фуқаро АТБ “Асака” банк Бухоро вилоят филиалида 2020 йил 24 февралда 72.116.080 сўм миқдорида омонат маблағлани шакллантирган ва барча тегишли ҳужжатларини тақдим қилган ҳолда кредит шартномасини 2020 йил 26 февралда “Tashkent Insurance Group” CК МЧЖ орқали “Автокредит” суғурта полиси билан суғурталаганлиги, бироқ мурожаат муаллифининг кредит олиш ҳақидаги мурожаати банкда кеч яъни жорий йилнинг 2 март куни рўйхатдан ўтказилиб, бунинг натижасида 111.116.080 сўмлик кредит маблағи 5 март куни автосалонга кўчириб берилган.
Шунга кўра адлия ходимлари томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли банкка тақдимнома киритилди ҳамда муаммо ижобий ҳал этилди.
Бухоро шаҳар адлия бўлими ,бошлиғи Абдурахимходжа Бафаев