Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Мурожаатчининг муаммоси ижобий ҳал этилди


Мурожаатчининг муаммоси ижобий ҳал этилди

Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Астанова кредит пулларини ўз вақтида кўчирилмаганлигидан норози бўлиб Бухоро шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди. Шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан мурожаат атрофлича ўрганилди.

Натижада мурожаат муаллифининг “Бухороавтотеххизмат” МЧЖ билан ўзаро шартномаси борлиги ва унга кўра фуқаро АТБ “Асака” банк Бухоро вилояти филиалида 2020 йил 24 февралда 72.116.080 сўм миқдорида омонат маблағини шакллантиргани аниқланади.

Шунингдек, тегишли ҳужжатларини тақдим қилган ҳолда кредит шартномасини 2020 йил 26 февралда “Tashkent Insurance Group” CК МЧЖ орқали “Автокредит” суғурта полиси билан суғурталаганлиги, бироқ мурожаатчининг кредит олиш ҳақидаги мурожаати банкда кеч яъни жорий йилнинг 2 март куни рўйхатдан ўтказилганлиги, бунинг натижасида 111.116.080 сўмлик кредит маблағи 5 март куни автосалонга кўчириб берилганлиги маълум бўлади.

Мазкур ҳолат юзасидан адлия ходимлари томонидан аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли банкка тақдимнома киритилди ҳамда мурожаатчининг муаммоси ижобий ҳал этилди.

Зариф Комилов, УзА