Янгиликлар
САЙЁР ҚАБУЛ МУАММОЛАР ЕЧИМИГА ХИЗМАТ ҚИЛДИ.
Адлия органлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолини ўйлантираётган масалалар, уларни сарсону оворагарчиликларига сабаб бўлаётган муаммоларга адолатли ечим излаш орқали одамларнинг адолатга, давлатга ишончини янада мустаҳкамламоқда.
Жумладан, Бухоро туман адлия бўлими томонидан режа-графикга асосан жорий йилнинг февраль ойи якунида тумандаги Янги турмуш МФЙ ҳудудида ўтказилган сайёр қабул давомида 11 нафар фуқаро томонидан Бухоро туман Гала-Осиё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежидан ойлик иш ҳаққиларини ундиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинди.
Мурожаат батафсил ўрганиб чиқилганда ҳақиқатдан ҳам Бухоро туман Гала-Осиё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи томонидан 2020 йил январь ойи мобайнида жами 11 нафар ишчи-ходимларнинг 10 764 248 сўмлик иш ҳақи тўлови тўлаб берилмаганлиги аниқланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 171-моддаси 5-бандида ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинган бўлса суд буйруғи берилиши белгиланганлиги инобатга олиниб, туман адлия бўлими томонидан ФИБ Бузхоро туманлараро судига "Иш ҳақини ундириш бўйича" аризалар киритилган.
Киритилган аризалар натижасида ФИБ Бухоро туманлараро судининг 09.03.2020 йилдаги буйруғига асосан Бухоро туман Гала Осиё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежидан ундирувчи фуқаро Б.Файзуллаев фойдасига 1.350.403 сўм, фуқаро Ф.Ҳамроев фойдасига 736.460,80 сўм, фуқаро Ш.Ҳамроев фойдасига 736.460,80 сўм, фуқаро Б.Исаев фойдасига 2.683.912 сўм, фуқаро Ф.Мирсолиев фойдасига 1.291.748,91 сўм, фуқаро Р.Муродов фойдасига 736.460,80 сўм, фуқаро Ф.Раҳматов фойдасига 736.460,80 сўм, фуқаро Н.Рахматова фойдасига 351.088,50 сўм, фуқаро Ш.Розиқов фойдасига 668.331 сўм, фуқаро Ш.Ҳамроев фойдасига 736.460,80 сўм ва фуқаро А.Зиёдиллоев фойдасига 736.460,80 сўм, жами 10.764.248 сўм миқдорида қарздорлик ундирилиши белгиланди.
Бухоро туман адлия бўлими бошлиғи Улуғбек Тўхтаев