Янгиликлар
Мурожаат ижобий ҳал этилди
Жондор туман, Хумин МФЙ, Кўсала қишлоғида яшовчи фуқаро Р.Истамов Жондор туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, яшаб турган уй-жойига кириб чикиш учун йўл йўқлигини маълум қилиб, уй-жойига кириб чиқиш учун бош режа асосида ички йўл жойлашувини жойида белгилаб берилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Мурожаат туман адлия ходимлари ва туман қурилиш бўлими ходимлари билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, мурожаат муаллифининг уй-жойига кириби чиқиши учун жорий йилнинг 23 март куни йўл ўрни жойига чиқиб, қишлоқ бош режасига асосан фуқаро турар-жой биносининг пойдеворидан шарқ томонга 11 метр кенгликдаги йўлнинг ўнг чизиқлари аниқлаб белгилаб берилди ва фуқарога бу ҳақда маълум қилинди.