Янгиликлар
Бир мурожаат изидан.Бир мурожаат изидан.
Ғиждувон тумани, Дегрезон МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Ф.Юсупов жорий йилнинг 5 март куни Ғиждувон туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, тумандаги 5-сон ўрта умумтаълим мактабида ўқитувчи давозимида ишлаб келаётганлигини, ҳозирда тўлиқ иш ставкасига ўтказилган бўлсада, иш ҳажми ўзгаришсиз қолдирилаётганлигидан норози бўлган.
Ҳаммамизга маълумки адлия органларининг асосий вазифа ва функциялари фуқароларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдир, шунга кўра адлия ходимлари томонидан мурожаат жойига чиқиб мурожаат муаллифи иштирокида батафсил ўрганиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди:
Жумладан, мактаб раҳбарияти томонидан мурожаат муаллифи 2018-2019 ва 2019-2020 ўкув йиллари давомида тўлиқ ҳисса миқдори учун белгиланган иш соатлари берилмаган;
Ваҳоланки, Вазuрлар Маҳкамасининг 1997 йил I I мартдаги 133-coн қарори билан тасдиқланган "Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар" рўйхатининг 7-бандида барча тур ва номдаги мактаблар ва мактаб-интернатларнинг 5-11(12) синфлари ўқитувчилари, гимназиялар, лицейлар, мактаблараро ўқув ишлаб чиқариш комбинатларининг ўқитувчилари; ўрта ҳунар-техника билим юртларининг умумтаълим фанлари ўқитувчилари учун иш соати ҳафтасига 20 соат этиб белгиланган.
Шунингдек, мурожаат муаллифига 2019-2020 ўқув йили учун 14,5 ўқув соати ва 11.6 педагогик соат иш билан таъминланиб, ўқув йили давомида ходимнинг розилигисиз меҳнат шартлари ўзгартирилиб келинган;
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 96-моддаси 7-қисмида "Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига биноан ҳамда ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун унинг аризаси, ҳомиладор аёлларни ва икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун эса, — уларнинг аризаси ва тиббий хулоса асос бўлади" деб кўрсатиб ўтилган.
Бундан ташқари, мурожаатни ўрганиш давомида мактаб раҳбарияти томонидан мурожаат муаллифига нисбатан меҳнат қонунчилиги талаблари бузилган ҳолда интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилганлиги, яъни белгиланган ўқув соатларининг ўтилишини тўлиқ таъминланмаганлиги сабабли Меҳнат кодексининг 181-моддаси асосида "Хайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилган ва фуқаро Ф.Юсуповнинг 11.03.2020 йилдаги эътирозлари баён қилинган аризасига муносабат билдирилмаган ҳамда ходимнинг меҳнат интизомини бузганлиги объектив сабаблари тўлиқ ўрганилмасдан, ходимдан тушунтириш хати олинмасдан унга интизомий жазо чораси қўлланилган.
Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 182-моддаси 2-қисмига биноан Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим.
Шунга кўра туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 19 март куни Ғиждувон туманидаги 5-умумий ўрта-таълим мактабига аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди ва мурожаат муаллифининг мактабдаги ҳафталик дарси 20.5 соат этиб белгиланиши таъминланди.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда фуқароларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида хар бир шахснинг меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатиб ўтилган.
Ғиждувон туман адлия бўлими бошлиғи Дилшод Нарзуллаев