Янгиликлар
Ҳуқуқбузарликга чек қўйилди.
Ҳаммамизга маълумки, жорий йилнинг февраль ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Республика миқёсида меҳнаткашларнинг ойлик иш ҳақи масаласида онлайн тарзда мурожаат қабул қилинди. Акция доирасида мурожаатчиларнинг саволларига жавоблар фойдаланувчининг электрон почтасига ёки ижтимоий тармоқ орқали оммавий тарзда йўлланиши билан бир қаторда мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида ҳуқуқи бузилган фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш борасида айбдор шахсларга нисбатан таъсир чоралар ҳам қўлланилди.
Жумладан, Ғиждувон туман, "Сарвари" МФЙ "Сарвари" қишлоғида яшовчи фуқаро Б.Каримов акция доирасида ойлик иш ҳақисини қайта ҳисоблаб бериш тўғрисидаги мурожаати адлия ходимлари томонидан батафсил ўрганиб чиқилганда қуйидаги қонунбузилишлар аниқланди:
- Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бирлашманинг катталар жонлантириш бўлими шифокори Б.Каримовнинг 2а20 йил январь ойи учун ҳисобланган жами 5 381 908 сўм ойлик иш ҳақисидан 2 800 000 сўм маблағ аризасига асосан сақланиб, фарзандларининг таълим олиши учун контракт тўловига кўчирилган бироқ маблағга нисбатан 645 829 сўм даромад солиғи ҳам сақланганлиги аниқланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасu Солиқ кодексининг 369-моддаси
2-қисмининг 12-бандида талабаларнинг таълим олиши учун Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юрти билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган тўловлар солиқ агентларининг ушбу Кодекснинг 386-моддасида назарда тутилган жисмоний шахс фойдасига амалга оширадиган харажатларига солиқ тўловчининг давромади сифатида қаралмаслиги кўрсатилган.
Шунингдек, Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига асосан солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов солиқ солинмайдиган даромадлар турига киритилган;
- бундан ташқари, ўрганиш давомида мурожаат муаллифи Б.Каримовга туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 28.06.2019 йилдаги буйруғи билан
9 айгуст кунига қадар меҳнат таътили берилган бўлсада, меҳнат таътили давомида ходимнинг розилиги асосида чақирилмасдан, 03.08.2019 йилдаги буйруғи билан ходимга вақтинча вазифа юклатилганлиги аниқланган.
Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 147-моддасида таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилиши кўрсатиб ўтилган.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга асосан Ғиждувон туман адлия бўлими томонидан Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасига аниқланган ҳуқуқбузарликга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди ва ортиқча ундириб олинган сумма мурожаат муаллифига тўлаб берилиши таъминланган.
Ғиждувон туман адлия бўлими бошлиғи Дилшод Нарзуллаев