Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Очиқ турдаги божхона омборлари учун лицензия талаб қилинмайди


Ҳукумат қарори (210-сон, 09.04.2020 й.) билан божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди. 

Мазкур маъмурий регламентларга мувофиқ, юридик шахслар кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат ДХМлар ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Жумладан, божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда, омбор ҳудудига эга бўлган даъвогарга тегишли талаб ва шартларга мувофиқ берилади. 

Божхона органлари томонидан таъсис этиладиган божхона омборлари очиқ турдаги божхона омборлари ҳисобланиб, лицензия олиш талаб қилинмайди. Бундай божхона омборини таъсис этиш ва унда товарларни сақлаш тартиби Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.

Юкларни лицензия билан таъминланмаган омборлардан фойдаланган ҳолда тижорат асосида сақлашга йўл қўйилмайди (қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари).

❗️Лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади. 

Омбор ўрни лицензиат томонидан махсус ажратилади ва белгиланади.

Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатиш тартибига кўра, сўровнома тўлдирилади ва тегишли ҳужжатлар тақдим этилади. 

Лицензияловчи орган (Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси) ҳужжатларни кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритади. 

Эксперт комиссияси ҳужжатларни 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда бевосита божхона омборини ташкил этиш жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади ва хулоса тайёрлайди.

Шунга кўра, лицензияловчи орган лицензия бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензия берилганлиги учун “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари (https://www.lex.uz/docs/4680944#4683761)” 22-бандига мувофиқ давлат божи ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 50 фоизи (111 минг 500 сўм), ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу сумманинг 90 фоизи (100 минг 350 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.


https://t.me/huquqiyaxborot