Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ


САВОЛ:
Агар васият қилувчи фуқаро васиятномани  маълум бир сабабларга кўра ўз қўли билан имзолай олмаса, васиятнома қандай расмийлаштирилади?

ЖАВОБ:
Агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги ёки саводсизлиги ёҳуд қандайдир бошқа сабабларга кўра васиятномани ўз қўли билан имзолай олмаса,  васиятномани унинг топшириғига кўра, унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши  мумкин, бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилади ва бундай ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида аудио ва видео ёзувлардан фойдаланилади.

Саволга Бухоро шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси М.Сатторова жавоб берди.

УЙДА ҚОЛИНГ, ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗ СОҒЛИҒИНИ ХАВФ ОСТИДА ҚОЛДИРМАНГ!
Сизни қизиқтирган ҳуқуқий саволларга адлия ходимлари томонидан ижтимоий тармоқ орқали жавоб берилади.
Каналга уланиш https://t.me/buxoro_adliya_uz