Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Адлия аралашгач ҳоким қарори имзоланди.


Қоровулбозор туман адлия бўлими томонидан режа-графикка асосан навбатдаги сайёр қабул давомида Навбаҳор МФЙ Қўриқтепа қишлоғида яшовчи фуқаро Б.Бахронов адлия ходимларига мурожаат қилиб, унинг турар-жойига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мақсадида Қоровулбозор туман ҳокимининг қарори қабул қилинишида амалий ёрдам сўраган.

Мурожаат ўрганиб чиқилганда мурожаат муаллифи фойдаланишида бўлган уй-жой ер майдони Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича комиссия аъзоларининг ижобий хулосалари ҳамда комиссиянинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиш натижалари бўйича далолатномасига асосан “ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин” деб топилганлиги ва Комиссия ишчи органи томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида туман ҳокимининг қарори лойиҳаси тайёрланиб, тасдиқлаш учун туман ҳокимига тақдим этилганлиги, бироқ туман ҳокимлиги томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаганлиги аниқланган.

Адлия бўлими аралашуви билан туман ҳокими томонидан тегишли қарори имзоланиб берилиб, туман Давлат хизматлари маркази томонидан қарор нусхаси мурожаат муаллифига тақдим этилиб, унинг турар-жойига нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилди.


Қоровулбозор туман адлия бўлими бошлиғи Миршод Пўлотов