Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ҳамма "Гап" айтилди лекин...


Ҳозирда барча олимлар, врачлар, донорлар ва ишлаб чиқарувчилар қисқа фурсатларда коронавирус инфекциясига қарши вакцинани яратиш мақсадида жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти доирасида халқаро ҳамкорлик олиб боришга бел боғлашган. Ягона вакцинани яратиш ва уни кенг миқёсда қўллаш жуда кўп вақт ва маблағ талаб этмоқда.

Ҳаттоки барчанинг назарида жуда қудратли бўлган АҚШда ўлимлар сони 26000 дан ошиб, бир кунлик ўлимлар сони 2000 талик довондан ўтди. Коронавирус дастлабки ўчоғидан 15 000 км ғарбга шиддат билан ҳаракатланиб, ғарбий ярим шарни ишғол қилди. Бразилияда ўлимлар сони 1500 дан ошди ва Лотин Америкасида “қора етакчи”га айланди. Туркияда коммендантлик соати ёрдам бермаяпти. Яманда биринчи вирус юқтириш ҳолати қайд этилгандан сўнг аҳоли орасида саросима авж олди.

Пандемия одамлар ҳаётини ўзгартирмоқда, ҳатто аксарият давлатларда вирус сабабли вафот этган шахсларнинг ўликларининг дафн маросимлари ўтказилмаяпти, Ню-Йорк кўчаларида фақат тез ёрдам машиналарини учратиш мумкин, холос. У ҳам бўлса, жасадларни олиб чиқиб, янги касалларга жой бўшатиш мақсадида, бу эса даҳшатнинг ўзгинаси! АҚШдаги Дафн қилиш билан шуғулланувчи агентлик, директори Омар Родригез, сўнгги кунлардаги аҳволни шундай таърифлайди: “Биз жасадларни олиб кетишни сўраётган касалхоналарга ёрдам беришга ҳаракат қиляпмиз, уларнинг ўликхоналарида сақлаш учун жой йўқ. Бу умуман нормал ҳолат эмас, сен ғаввос сингари музлатгичдаги жасадни олиб чиқиш учун доимий шўнғишга мажбурсан, чунки жасадлар устма-уст бўлиб ётибди”.

Биз ривожланган деб атайдиган боришни, яшашни хоҳлайдиган айрим давлатларда шахснинг тиббий суғуртаси асосида шифохоналар фуқароларни қабул қиладилар, суғуртанг бўлмаса ва сен короновирусни юқтирсанг “тирик мурдасан”, дегани. Чунки сени тиббий суғуртанг йўқ!

Ню-Йорк кўчаларидан уйсизлар йўқолиб қолди. Ўзини яккалаш режимига амал қилиш учун уларда бошпананинг ўзи йўқ эди. Шунинг учун ҳукумат уларни меҳмонхоналарга жойлаштирди.    

Биринчи маротаба Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши аъзоларининг учрашуви видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Тасаввур қиляпсизларми аҳвол қанчалик жиддий эканлигини!

Албатта, бошқа давлатлар билан мамлакатимизни солиштирар эканмиз бу борада бизда аҳвол у қадар қўрқинчли эмаслигини, давлатимиз томонидан коронавирус эпидемиясининг тарқалишини олдини олиш ва эпидемияга қарши кураш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бизда аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларига тегишли тартибда моддий ва маънавий ёрдамлар берилмоқда, ҳеч ким ишсиз қолдирилмади, масофадан ишлаш тартибига ўтказилди ходимларнинг аксарияти. Озиқ-овқат етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолар кузатилмаяпти. Тиббиёт муассаларида даъволаниш бепул, ҳеч ким тиббий суғурта сўрамайди. Шифохоналарда жойлар етарли ва қўшимча карантиндан даъволаш учун муассасалар қурилиши давом этмоқда. Касалликни ўзига юқтириб олган беморлар статистикасига назар соладиган бўлсак кун сайин ошиб бораётганлигини гувоҳи бўляпмиз, хўп бунга ким айбдор, бунга айрим бепарво ва масъулиятсиз фуқароларимиз айбдор. Мутасадди ташкилотлар томонидан берилаётган расмий баёнотларга асосланиб ҳамда ижтимоий тармоқларни кузатар эканмиз, айрим фуқароларимиз томонидан белгиланган карантин қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатларини кузатишимиз мумкин. Жумладан, жорий йилнинг 14 апрель кунида фуқароларимиз томонидан жами 3961 маротаба карантин тартибини бузишга оид ҳуқуқбузарлик содир этилган бўлса, тадбир бошидан бу кўрсатгич жами 63882 тани ташкил этмоқда. Наҳотки улар тушунишмаса карантин қоидаларига амал қилмаслик нафақат бугунимизни балки сиз-у бизнинг келажак авлодларимиз шириндан шакар фарзандларимизга ҳам хавф солади-ку!

Қарашларимиз, динимиз, тилимиз, ижтимоий мавқеимиз ҳар хилдир, лекин ҳозир ҳаммамизнинг мақсадимиз бир "Бир тан-у бир жон бўлиб сабр-тоқат ила коронавирус пандемиясидан эсон омон ўтиб олиш!".
Уйда қолайлик ҳурматли фуқаролар!!!


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Бекзод Нишонов